"Rent Agro" масъулияти чекланган жамияти "Ипак Йўли" АИТБнинг 42,30 фоиз акциялари эгасига айланди. Бу ҳақда ягона корпоратив ахборот порталида маълум қилинган. Маълумотларга кўра, янги акциядор 913 608 дона банк акцияларига эгалик қилади.
Жорий йил 15 май куни "Кафолат" суғурта компанияси фонд биржаси орқали банк устав капиталининг 6,28 фоизини ташкил қилувчи акциялар пакетини 62,47 млрд сўмга сотган. Ушбу битимда Ипак Йўли банкнинг ҳар бир дона оддий акцияси 16,5 сўмдан харидор "Rent Agro" МЧЖга сотилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни "Тошкент" РФБда "Ипак Йўли" банкнинг 4 фоиз акциялари, ҳар бир оддий акцияси учун 22 сўмдан нархланган ҳолда сотувга қўйилганди. 4 апрель куни ушбу акциялар пакети 53,22 млрд сўмга сотилганди.
"Rent Agro" МЧЖ 2012 йил августда ташкил этилган. Жамиятнинг устав капитали 83,46 млрд сўм бўлиб, иккита таъсисчи - Фазилов Хайрулла Хабибуллаевич (55,20%) ва Муратов Икромжон Ахматович (44,80%) га тегишли. Компания Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Катта Янгиобод кўчаси 75 уйда рўйхатдан ўтган.
Тасодифий хабарлар
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Bankers.uz нашри Ўзбекистон банк тизимининг 2021 йил одамларини аниқлади
Тошкентда Ғазначилик бошқармаси ходими микроқарз ёрдамида 212 млн. сўм кредит маблағларини талон-торож қилган
Иккинчи халқаро ПЛАС-форуми дунёнинг 51 мамлакатидан 1500 дан ортиқ делегатларни бирлаштирди
Иқтисодчи Отабек Бакиров: Сўм барқарорлиги фақат рублга боғлиқ эмас