"Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгашининг 12 май кунидаги тегишли қарорига асосан, Муҳаммадиев Қосим Хўжаёрович банк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди. Ҳозирда Банк бошқаруви раис, унинг биринчи ўринбосари ва беш нафар ўринбосарларидан иборат.
Муҳаммадиев Қосим Хўжаёрович 1970 йилда туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини, 1998 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.
Қосим Муҳаммадиев 1994-1996 йилларда Марказий банк, 1996-2000 йилларда "Пахта банк" АТБ, 2000-2014 йилларда "Турон банк" АТБ тизимида фаолият олиб борган. 2017-2023 йилларда банк тизимидан ташқарида ишлаган. Микрокредитбанк Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланишидан олдин "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон банкларининг депозит базаси йил бошига нисбатан 14 трлн сўмга камайган
ПЛАС-Форумда Halyk Group ўз тажрибаси ва режалари ҳақида гапирди
Агробанк ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида меморандум имзолади
S&P Ўзбекистон банк секторининг юқори даражада рентабеллигини прогноз қилмоқда
UZCARD Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди