Фото: Капиталбанк
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Самарқандда бўлиб ўтаётган навбатдаги йиғилиши доирасида Ўзбекистоннинг йирик хусусий тижорат банки "Капиталбанк" АТБ, ODDO BHF француз-немис молиявий гуруҳи билан биргаликда экспорт-кредит агентликлари (ЭКА) қўл остида экспорт операцияларини молиялаштириш тўғрисидаги Бош битимни имзолади.
"Ўзбекистон корхоналари маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилиш ҳажмини ошириш мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсишининг муҳим шартларидан бири деб ҳисоблаймиз. "Капиталбанк” АТБнинг ODDO BHF гуруҳи ўртасида йўлга қўйилган келишув асосида молиялаштиришни жалб қилишнинг янги имкониятлари иқтисодий фаолиятни диверсификация қилиш ва иқтисодиётнинг энг истиқболли тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш замонавий молиявий инфратузилмани шакллантиришга ёрдам беради, - дея таъкидлайди "Капиталбанк" АТБ Бошқаруви раиси Кирилл Маевский.
"Капиталбанк" АТБ ва ODDO BHF ҳамкорлиги экспорт қилувчи компанияларга ташқи савдо операцияларини молиялаштириш кафолатларини олиш имконини беради, бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозорига чиқиш имкониятларини сезиларли даражада оширади.
Тасодифий хабарлар
HUMO тўлов тизимининг I чоракдаги соф фойдаси қарийб 88 фоизга ошди
Бухоро шаҳрида 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Mastercard карталари ўртасида нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди