Агробанк Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди

Агробанк Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди

Фото: Агробанк матбуот хизмати

Жорий йилнинг 11–13 май кунлари Саудия Арабистонида Ислом Тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Агробанк вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Форум давомида Агробанк ҳамда Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) ва Халқаро Ислом Савдо-Молия корпорацияси (ХИСМК) ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди. Мазкур ҳужжатлар кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятларини берувчи, томонлар учун ўзаро манфаатли келишув ҳисобланади.

Ушбу нуфузли халқаро форумда Ислом Тараққиёт Банкига аъзо 57 та давлатдан қатнашган банклар орасидан Агробанк фаолияти ва натижалари алоҳида эътироф этилиб, банкка “ИҲТ мамлакатлари ўртасидаги савдони ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун” ҳамда "Йилнинг энг нуфузли исломий молиялаш институти" совринлари топширилди.

Шунингдек, Форум давомида Агробанк делегацияси ҳамда ХИСМК ва ХСРИК делегациялари ўртасида расмий учрашувлар бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Халқаро Ислом Савдо-Молия корпорацияси ва Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом корпорацияси Ислом Тараққиёт банкининг таркибига киради.

×