Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ йиллик конференцияси доирасида 16 май куни Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди.
“Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз. Эндиликда, барчанинг манфаати учун, яқин йилларда рақамли иқтисодиёт тараққиёти бўйича умумий мақсадларга эришиш йўлида, биз янада фаол ва унумли ишлашимизга аминман”,- деди Mastercard компаниясининг Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка минтақаси бўйича президенти Димитриос Досис.
Конференция доирасида Mastercard инклюзив тараққиёт маркази ЕТТБ билан Марказий Осиёда келгусида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро ангашув меморандуми имзолади. Ушбу меморандум Ўзбекистон ва Қозоғистонда микро- ҳамда кичик корхоналар (МКК) рақамли имкониятларини кенгайтириш учун Марказий Осиёдаги келгусидаги ҳамкорликни ўрганишга қаратилган.
2022 йили июль ойида Mastercard ва Ўзбекистон Марказий банки ўртасида уч йиллик Рақамли технологиялар соҳасида шериклик тўғрисида келишув ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан кичик ва ўрта корхоналарни рақамлаштириш, финтех, киберхавфсизлик, туризм, ақлли шаҳар, молиявий саводхонлик, шунингдек молиянинг ҳаммабоплиги каби асосий йўналишлар бўйича Англашув меморандуми имзоланганди.
Марказий банк ва Mastercard Europe S.A. ўртасида меморандум имзолаш маросими. Фото: Марказий банк
Бу йил, Рақамли технологиялар соҳасидаги шериклик тўғрисидаги келишувга мувофиқ, Mastercard Advisors Ўзбекистон Марказий банки билан биргаликда Ўзбекистонда рақамли тўловлар ўтишини янада жадаллаштиришга қаратилган тўлов экотизимини ривожлантириш бўйича 8 компонентли лойиҳани муваффақиятли якунлади. Тавсиялар мажмуи Келишув қамраб олган саккизта компонентнинг ҳар бири учун ривожланиш устуворликларини белгилайди.
Тасодифий хабарлар
Click, Payme ва Paynet компаниялари акциядорлик жамиятига айланди
UZCARD контактсиз тўлов карталарини тақдим этди
ANORBANK очиқ хат билан мурожаат қилди