Фото: ofb.uz
"Ориент Финанс" хусусий акциядорлик тижорат банки акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказади. Жорий йил 25 август куни ўтказилиши режалаштирилган йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилади:
- 2020 йил якунларига кўра банк соф фойдасининг тақсимланмаган қисмини тақсимлаш;
- Кузатув кенглаши аъзолари ваколатини муддатидан олдин тугатиш;
- Кузатув кенгашига такрор сайловлар ўтказиш;
- Кузатув кенглаши аъзоларига мукофотнинг қолган қисмини тўлаш;
- Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
29 июль куни ўтказилган банкнинг йиллик акциядорлар умумий йиғилишида 2020 йилда молия ташкилоти 237,03 млрд. сўм соф фойда кўргани маълум қилинди. Ушбу маблағнинг:
-12,24 млрд. сўми захира фондини шакллантириш учун;
-8,92 млрд. сўми кредит портфелининг 1% миқдорида захира шакллатириш учун;
-180,30 млн. сўми Кузатув кенгаши аъзоларини мукофотлаш учун;
-70,00 млн. сўми имтиёзли акцияларга дивидент тўлаш учун (бир дона акция учун 175 сўм миқдорида) ажратилган.
-215,61 млрд. сўм миқдорида бўлган асосий қисми тақсимланмаган фойда шаклида эди.
Эслатиб ўтамиз, "Ориент Финанс" банк оператив маълумотларга кўра, банк 2021 йил 1-ярим йилликни 127,4 млрд. сўм соф фойда билан якунлаб, соф фойда миқдори бўйича Ўзбекистон банклари орасида 10-ўринни эгаллаган.
Банкнинг амалдаги Кузатув кенгаши аъзолари таркиби билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.
Мавзуга доир: "Ориент Финанс" банкнинг 53 млрд. сўмлик акциялари эгалари кимлиги маълум бўлди.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк Венгрия банклари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди
Жиззахда фирибгарлар сохта ҳужжатлар билан 1,6 млрд. сўмлик микроқарзларни ўзлаштирган
"Hamkorbank" таъсисчилигидаги "HB Capital" компанияси биржада маркетмейкер мақомини олди
Тошкентда имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилиш ҳолати аниқланди