Фото: Ижтимоий тармоқ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятлари туманларида аниқланган кредит маблағларининг талон-торож ҳолатлари ҳақида маълумот берди.
Хусусан, Департаментнинг Андижон вилояти Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.F.” МЧЖ раҳбари А.С. тикув дастгоҳлари ва хом-ашёлар сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзининг норасмий бошқарувидаги бошқа МЧЖга ўтказишга эришиб, ушбу малбағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Самарқанд вилоят Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.P.” МЧЖ раҳбари Г.Т. пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун ускуналар харид қилиш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 74 500 АҚШ доллари, 750 млн сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, "Y.S.", " A.B." МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 15 нафар фуқарога ажратилган жами 442,8 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини банк муассасасига сохта ҳужжатларни топшириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Туронбанкнинг бир қатор ходимлари эсдалик нишони билан тақдирландилар
Агробанкнинг барча филиаллари биноларида қуёш панеллари ўрнатилди
Гарант банкка янги бошқарув раиси тайинланди