Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 3 июнда бўлиб ўтади

Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 3 июнда бўлиб ўтади

Иллюстратив фото: Авазбек Топилов / Bankers.uz

"Асакабанк" АЖ Кузатув Кенгашининг 2023 йил 12 майдаги қарорига мувофиқ, банк акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 3 июнь соат 10:00да "Асакабанк" АЖ бош офиси биноси (Тошкент ш. Нукус кўчаси, 67-уй)да бўлиб ўтади. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан бир нечта масалалар ўрин олган, хусусан:

  1. "Асакабанк" АЖ саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш ҳамда уларнинг ваколат муддатини белгилаш;
  2. "Асакабанк" АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  3. "Асакабанк" АЖнинг 2022 йилдаги фаолияти якуни бўйича Банк Кенгашининг ҳисоботи;
  4. "Асакабанк" АЖнинг 2022 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича Бошқарув Раисининг ҳисоботини тинглаш;
  5. "Асакабанк" АЖнинг 2022 йил учун ўтказилган текширув натижалари бўйича ташқи аудиторнинг ҳисоботини тинглаш;
  6. "Асакабанк" АЖнинг 2022 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
  7. "Асакабанк" АЖда 2023 молия йили бўйича Банкда ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;
  8. "Асакабанк" АЖнинг 2022 йил учун соф фойдасини тақсимлаш;
  9. "Асакабанк" АЖнинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш;
  10. "Асакабанк" АЖнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
  11. "Асакабанк" АЖ Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзолари билан тузилган шартнома муддатини узайтириш;
  12. "Асакабанк" АЖ кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида аффилланган шахслар билан тузиши мумкин бўлган битимлар рўйхатини маъқуллаш;
  13. "Асакабанк" АЖ Кенгаши аъзоларига 2022 йил якунлари бўйича KPI ҳамда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича мукофотларни тўлаш.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши тўғрисида Банк акциядорларига хабар бериш учун тузиладиган реестр санаси – 2023 йил 12 май, умумий йиғилишда қатнашувчи Банк акциядорлари реестрини тузиш санаси – 2023 йил 30 май этиб белгиланган.

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибидаги материаллар билан, 100015, Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 67 уйда жойлашган Банкнинг бош офиси биносида танишиш мумкин: Тел. (78) 147-65-65 (11-32), Корпоратив муносабатлар хизмати.

×