Трастбанк “Кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди

12.05.2023 12:13

881

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Форум доирасида ўтказилган тантанали тадбирда ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир (Dr. Muhammad Sulaiman Al Jasser) ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салим Сонбол (Hani Salem S

Шу кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банкига аъзо мамлакатлар Кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда “Трастбанк” ХАБ Бошқарув раиси Сардор Нормухамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этиб, бир қатор расмий учрашув ва музокаралар ўтказмоқда.

Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан Трастбанк “Кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди.

Форум доирасида ўтказилган тантанали тадбирда ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир (Dr. Muhammad Sulaiman Al Jasser) ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салим Сонбол (Hani Salem Sonbol) Трастбанк Бошқарув раиси Сардор Нормухамедовга топширди.

Фото: Трастбанк

Форум доирасида Ислом корпорациялари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида “Трастбанк” ХАБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида навбатдаги англашув Меморандуми имзоланди. Мазкур Меморандум ходимлар малакасини ошириш, банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, шариат шартлари асосида кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш каби йўналишларни ўз ичига олади.

Фото: Трастбанк

Шунингдек, Трастбанк Бошқарув раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари ва Халқаро савдо-молия ислом корпорацияси (ХМСМК) Бош амалиёт департаменти директори Назим Нурдали бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шу жумладан, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес бўйича истиқболли лойиҳаларнинг ислом тамойиллари асосида молиялаштирилишига доир ўзаро алоқаларни янги босқичга кўтаришга урғу берилди.

Трастбанк ИТБ гуруҳига кирувчи компаниялар билан ҳамкорликни 2018 йилда йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар ХСРИК ва ХСМИК билан жами 64 миллион АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Ҳамкорлик доирасида банк Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес субьектларининг жами 54 та лойиҳани молиялаштириган. Ҳозирда ҳам истиқболли лойиҳаларни исломий шартлар асосида молиялаштириш бўйича ишлар жадал давом эттирилмоқда. Юқоридаги лойиҳалар бўйича хусусий секторда қўшимча 1 ;100 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилди ҳамда 100 миллион АҚШ долларидан зиёд экспорт маҳсулотлари ва 2 триллион сўмдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йўналтирилди.

Бундан ташқари, ХСМИК билан 2019 йилда $4 млн, 2020 йилда $8 млн ва 2021 йилда $15 млн миқдоридаги келишувлар имзоланган.

Фото: Трастбанк

2021 йил 1 сентябрда имзоланган келишувга асосан, Трастбанк мижозларининг хорижий давлатлардан товар ва хом-ашё маҳсулотларини импорт қилиш мақсадида 12 ойгача бўлган қисқа муддатли лойиҳалар, асбоб-ускуналар ва махсус техника воситаларини сотиб олиш учун 24 ойгача бўлган 26 та лойиҳа молиялаштирилган. 2023 йил 24 январь куни имзоланган қўшимча келишувга асосан $15 млн миқдоридаги молиялаштириш линиясидан 2023 йил якунига қадар револвер молиялаштириш линияси сифатида фойдаланиш имконияти яратилган. Хусусан, ушбу маблағлар текстил, фармацевтика, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш, электромобиллар савдоси ва бошқа йўналишларга йўналтириб келинмоқда.

;

;

;

;

;

;

;


Теглар:

#трастбанк#хсрик#хсмик#меморандум

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган