Жиззахда Гарант банкнинг янгиланган филиали иш бошлади

12.05.2023 09:54

1 312

11 май куни Жиззах шаҳрида "Гарант банк" АЖнинг янгиланган филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Гарант банк

11 май куни Жиззах шаҳрида "Гарант банк" АЖнинг янгиланган филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Филиал Жиззах шаҳри Шароф Рашидов кўчаси 1-уйда жойлашган.

Янгиланган филиал юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк хизматларини тақдим этади. Хусусан, кредит бериш, корпоратив ва кредит карталарини чиқариш, бизнес учун тарифлар, пул ўтказмалари, коммунал ва бошқа тўловларни амалга оширишда аҳоли ва бизнес вакилларига банк хизматларини кўрсатади.

Фото: Гарант банк

"Гарант банк" АЖ Жиззах шаҳар филиали душанбадан жумага қадар соат 9:00 дан 18:00 гача иш фаолиятини олиб боради.

Ҳозирда Жиззах вилоятида Гарант банкнинг Жиззах ва Дўстлик филиаллари ҳамда Жиззах шаҳар банк хизматлари маркази фаолият юритмоқда.

Теглар:

#Гарантбанк#жиззах#филиал

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган