Ипотека кредитлари қолдиғининг асосий қисми 6 та банк ҳиссасига тўғри келади

Ипотека кредитлари қолдиғининг асосий қисми 6 та банк ҳиссасига тўғри келади

Марказий банк 2023 йил I чорак якуни бўйича "Ипотека кредитлари шарҳи" тайёрлади. Регуляторга кўра, ҳисобот даврида ипотека кредитлари қолдиғи 48,2 тлрн сўмни ташкил қилмоқда.

Ажратилган ипотека кредитлари қолдиғининг ярмидан кўп улуши 3 та банк — Ипотека банк (25,3 фоиз, 12,2 трлн сўм), Қишлоқ қурилиш банк (20,6 фоиз, 9,9 трлн сўм) ва Ўзмиллийбанк (15,7 фоиз, 7,5 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, ЎзСҚБ (8,9 фоиз, 4,3 трлн сўм), Халқ банки (7,3 фоиз, 3,5 трлн сўм) ҳамда Асакабанк (6,7 фоиз, 3,2 трлн сўм) лар ҳам ипотека кредитлари қолдиғида салмоқли ўрин эгаллаган.

Манба: Марказий банк

Ипотека кредитлари қолдиғининг тижорат банклари кредит портфелидаги энг юқори улушлар Қишлоқ қурилиш банк (48,2 %), Ипотека банк (37,3 %), Ориент финанс банк (33,7 %), ва Халқ банкида (16,2 %) қайд этилган бўлса, ушбу кўрсаткич Микрокредитбанк ва бошқаларда мос равишда 6,0 ва 2,7 фоизга тенг бўлди. 

Манба: Марказий банк

Муддати бўйича ипотека кредити қолдиғи қуйидагича шаклланган:

  • 20 йилгача - 74,4 фоиз (+3,8%)
  • 15 йилгача - 17,3 фоиз (-6,0%)
  • 10 йилгача - 7,8 фоиз (+2,2%)
  • 7 йилгача - 0,5 фоиз (ўзгармаган).

2023 йил I чорагида ажратилган ипотека кредитларининг (3,3 трлн сўм) 1 974,3 млрд сўми (жами ажратилган ипотека кредитларининг 61 фоизи) марказлашган маблағлар, 764,0 млрд сўми (23 фоизи) тижорат банкларининг ўз маблағлари, 521,6 млрд сўми (16 фоизи) эса “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” маблағлари ҳисобидан ажратилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида ажратилган ипотека кредитларининг 62 фоизи 5 та ҳудудлар ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг 31,3 фоизи (1 020 млрд сўм) Тошкент шаҳри, 9 фоизи (292,7 млрд сўм) Тошкент, 7,4 фоизи (242,2 млрд сўм) Навоий, 7,3 фоизи (237,4 млрд сўм) Самарқанд ва 7,1 фоизи (230 млрд сўм) Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга ажратилган.

Манба: Марказий банк


×