Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ушбу йўналишдаги амалга оширилган ишлар ва муаммолар муҳокама қилинди.
Селектор йиғилишида қайд этилишича, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади.
Шунингдек, халқаро молия ташкилотларидан 100 миллион доллар жалб қилиниб, сўмда, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилади.
Йиғилишда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.
Тасодифий хабарлар
"Fitch Ratings" Ўзмиллийбанк барқарорлик рейтингини "b" дан "b+"га кўтарди
Иссиқкўлдаги учта пансионат Ўзбекистон банкларига берилди
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди