Фото: Туронбанк матбуот хизмати
"Туронбанк" АТБ Bankers.uz мутахассислари билан ҳамкорликда банкни фаол трансформациялаш жараёнларининг ажралмас қисми - ходимларнинг профессионал салоҳиятини ривожлантириш бўйича муҳим йўналишда иш бошлади. Банк бош офисининг малакали ходимлари, шунингдек айрим соҳа экспертлари ва менторларини жалб қилган ҳолда, барча ҳудудлардаги инфратузилмаларда ходимларининг билим ва тажрибасини ошириш учун махсу ўқув-тренингларга старт берилди. Бу ҳақда Туронбанк матубот хизмати хабар бермоқда.
Фото: Туронбанк матбуот хизмати
Бугунги кунга қадар банкнинг Чилонзор ҳамда Хоразм БҲМ ходимлари учун махсус дастур асосида тренинглар ўтказилган бўлиб, ушбу тренинглар давомида ходимларга "Банклар ва банк фаолияти қонунчилиги", "Хизмат кўрсатиш стандартлари", "Colvir" дастурида ишлаш", "Чакана ва корпоратив хизматлар кўрсатиш ҳамда психология", "тайм-менеджмент" сингари мавзуларда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Фото: Туронбанк матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир мавзу бўйича ходимлар махсус тест синовларидан ҳам ўтказилади. Мазкур ўқув-тренинглар Туронбанкнинг Республика бўйлаб барча ҳудудлардаги БХМларида ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
Ориент Финанс банк устав капитали қарийб 1,5 трлн сўмга етказилди
Марказий банк "Bank Apelsin" АЖга лицензия берди
Яна иккита банк раҳбари Президент ҳузурида тақдимот ўтказди