Фото: Туронбанк матбуот хизмати
Президентнинг 3.08.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-5207-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақида norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжат лимон кўчатларини етиштириш ва лимон етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни жадал ривожлантириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш мақсадида қабул қилинган.
У билан қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди:
- Президентнинг 19.02.2020 йилдаги ПҚ-4610-сон қарорида 4-банд 2021-2022 йилларда "Туронбанк" АТБ томонидан молиялаштириш ҳисобига ташкил этиладиган лимонзорлар майдонларининг прогноз кўрсаткичлари билан тўлдирилди.
- Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ ҳамда лимон мевасини экспорт қилиш (темир йўл ва авиация транспорти билан) билан боғлиқ харажатлар субсидия сифатида уларни етиштирувчи жисмоний шахсларга ҳам қоплаб берилади.
- Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотихи учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдори (илгари - ҳар бир гектар учун 30 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда) субсидия сифатида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
- 7-банд хатбоши билан тўлдирилди, унга мувофиқ Молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Туронбанк" АТБга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилган 357,8 млрд сўм эквивалентидаги қолдиқ маблағларни жамғарманинг банк устав капиталидаги улушини ошириш учун йўналтириради.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ бошқа бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.
Тасодифий хабарлар
Микрокредитбанк йил бошидан бери инвестицион лойиҳаларга жами 384,4 млрд сўм эквивалентида маблағлар ажратди
"Fitch Ratings" Ўзмиллийбанк барқарорлик рейтингини "b" дан "b+"га кўтарди
Тошкентда 2 млрд кредит олиб бериш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди