Апрелда 1,2 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

Апрелда 1,2 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан 2023 йилнинг 4 ойи давомида 4 трлн 445,2 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Бу кўрсаткич 2022 йил I чораги (4,1 трлн сўм) га нисбатан 360 млрд сўм кўп демакдир.

2023 йилнинг I чораги якунлари бўйича ажратилган кредитлар қолдиги 3 трлн 259,8 сўмни ташкил қилган эди. Апрель ойида ипотека кредитлари қолдиғи 1 трлн 185,4 млрд сўмга ортган.

Жами кредитлар қолдиғида кредит манбаси сифатида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ресурслари улуши (58,6%) ортишда давом этган. Март ойи якунлари бўйича 49,7 фоиз кредитлар вазирлик ҳисобидан ажратилган эди. Шунингдек, 25,0 фоиз ипотека кредитлари банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, тижорий шартларда ажратилган ипотека кредитларидан иборат.

Кредитларнинг 64 фоизи бирламчи бозордаги уйларни сотиб олишга, 36 фоизи эса иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга ажратилган. Ўтган йилнинг мос даврида ажратилган кредитларнинг 85 фоизи бирламчи бозордаги уйларни харид қилиш учун йўналтирилган эди.

Ипотека кредити истеъмолчиларининг 71 фоизи 31-50 ёш оралиғидаги мижозлар, 17 фоизи эса 18-30 ёш оралиғидагилар бўлган. 50 ёшдан ошган ипотека кредити истеъмолчилари 12 фоизни ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри (1,4 трлн сўм), Тошкент (390,0 млрд сўм) ва Навоий (322,4 млрд сўм) вилоятларида ажратилган ипотека кредитлар салмоғи юқори.

Манба: Марказий банк


×