5 май куни Андижон шаҳрида "Tenge Bank" АТБнинг БХМ форматидаги янги офиси очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги офис универсал бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади.
Тадбирда "Tenge Bank" АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов, Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов, Марказий банкнинг Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Исоқов, мижозлар, тадбиркорлар ҳамда корхона раҳбарлари иштирок этди.
Фото: Tenge Bank
Очилиш маросимида сўзга чиққан Улуғбек Таваккалов офиснинг янги форматда очилишига тайёргарлик кўришда иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирди. Андижон ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов эса андижонликларнинг молиявий имкониятларини оширишда Tenge Bank'нинг ўрни борлигини, Марказий банкнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Ойбек Исоқов эса хорижий банк тажрибаси ривожланишга хизмат қилишини, мижозларга хизмат кўрсатишнинг умумий даражаси янги босқичга кўтарилишини таъкидлади.
Фото: Tenge Bank
Тадбир давомида "Золотая Корона" пул ўтказмалари тизими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Бахтли трансфер” акцияси якунлари сарҳисоб қилинди. Жонли эфирда маиший техника харид қилиш учун 10 дона 5 млн сўмлик сертификатлар ўз эгаларига топширилди.
Фото: Tenge Bank
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда банк мижозига айланган юридик шахсларга Tenge Bank 3 ойлик бепул хизмат кўрсатади. Автокредит олувчиларга эса 300 000 сўм қолдиққа эга Mastercard карталари тақдим этилади.
Аввалроқ, 2021 йилда Tenge Bank Андижонда БХМ (минибанк) форматида чакана хизматлар кўрсатувчи филиалини очган эди.
Тасодифий хабарлар
Субсидияга уй олиб беришни ваъда қилган банк кассири қўлга тушди
"Hamkorbank" таъсисчилигидаги "HB Capital" компанияси биржада маркетмейкер мақомини олди
Fitch Ratings Микрокредитбанкнинг BB-/Барқарор даражасини тасдиқлади