Фото: Ziraat Bank Uzbekistan
"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Кузатув кенгаши йиғилишининг 2023 йил 23 апрелдаги қарорига асосан Волкан Гюлдюрмез жорий йил 1 майдан эътиборан банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ягона корпоратив ахборот порталида ҳамда банк телеграм каналида маълум қилинган.
Волкан Гюлдюрмез 1982 йил Туркия Республикасида туғилган. 2006 йил Измир Эйюл Универститетини бакалавр босқичини, 2013 йил Байкент Университетини магистр босқичини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 2008 йил Туркиянинг "Ziraat Bankasi" AS мутахассиси сифатида бошлаган. Кейинчалик ушбу банкда турли лавозимларда, хусусан 2017 йилдан буён "Ziraat Bankasi Moscow" АЖда ишлаган.
Тасодифий хабарлар
"Туронбанк-интеллект" ўйинларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Тошкент ва Самарқандда қарийб 2,4 млрд. сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
Пойтахт банк сотувидан тушган маблағлар нимага сарфланиши маълум бўлди
Ипотека-банк балиқчилик саноатини молиявий қўллаб-қувватламоқда
Ўзбекистон Марказий банки 5 000 сўмлик ва 10 000 сўмлик янги дизайндаги банкноталарни муомалага киритишни режалаштирмоқда