Март ойида муаммоли кредитлар ҳажми 710 млрд сўмга камайди

28.04.2023 06:28

1 407

Кредит портфели ҳажми 10,5 трлн сўмдан зиёдга кўпайгани ҳисобига портфелдаги муаммоли кредитлар улуши февраль ойи якунидаги даражадан 0,27 фоизга камайиб, 3,51 фоизни ташкил қилган.

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил март ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 710 млрд сўмга камайган. Кредит портфели ҳажми 10,5 трлн сўмдан зиёдга кўпайгани ҳисобига портфелдаги муаммоли кредитлар улуши февраль ойи якунидаги даражадан 0,27 фоизга камайиб, 3,51 фоизни ташкил қилган.

Давлат банкларидаги NPL кўрсаткичи 0,3 фоизга пасайиб, 3,86 фоизни ташкил қилмоқда. Ой давомида муаммо кредитлар ҳажм жиҳатдан Халқ банки (-274 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (-167 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанки (-151 млрд сўм), Асакабанк (-110 млрд сўм) ҳамда Туронбанк (-69 млрд сўм) ларда энг кўп сўндирилган. Агробанк, Микрокредитбанк ҳамда Asia Alliance Bankларда муаммоли кредитлар ҳажми кўпайган.

Давлат улуши устувор бўлмаган банклардаги NPL кўрсаткичи 0,6 фоизга кўпайиб, 2,63 фоизни ташкил қилмоқда. Капиталбанк (-21 млрд сўм), Трастбанк (-11 млрд сўм), Давр-банк (-5 млрд сўм) лар нисбатан кўпроқ муаммоли кредитларни сўндиришга эришганлар.

1 мартдан бошлаб хусусий банклар қаторида эътироф этилаётган Ўзагроэкспортбанкда ҳам кредит портфели, ҳам муаммоли кредитлар ҳажми қисқаришда давом этмоқда.

4 та банк — Ўзагроэкспортбанк (80,36%), Равнақ банк (76,48%), Мадад инвест банк (13,77%) ҳамда Халқ банки (10,34%) да NPL кўрсаткичи 2 хонали рақамда қолмоқда.

Теглар:

#муаммоли_кредитлар#статистика#NPL

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган