Март ойида тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 0,7 бандга ошган

26.04.2023 08:38

1 462

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Марказий банк 2023 йил 1 апрель ҳолатига банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларига оид статистикани тақдим этди.

Марказий банк 2023 йил 1 апрель ҳолатига банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларига оид статистикани тақдим этди.

Регуляторга кўра, 2023 йил март ойида миллий валютадаги аҳолига ажратилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 22,6 фоизни ташкил қилган. Бу эса февраль ойига нисбатан 0,2 фоизга камроқ. Қайд этиш лозимки, ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаларида имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар ҳисобга олинмаган. ;

Ҳисобот даврида тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари ҳам 22,6 фоизни ташкил қилган. Бу эса февраль ойига нисбатан 0,7 фоизга кўпроқ.

Инфографика: Марказий банк

2023 йил 1 апрель ҳолати бўйича чет эл валютасидаги қисқа муддатли банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари 8,7 фоиз, узоқ муддатли бўйича эса 8,9 фоизни ташкил қилмоқда. 1 ой давомида узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси қарийб 1 фоизга (аниқроғи +0,9%) кўтарилган.

Депозитлар бозорида миллий валютадаги жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари йил бошидан бери барқарор 20,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Юридик шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича фоиз ставкалари эса ўтган ойга нисбатан 0,3 фоизга пасайиб, 16,3 фоизни ташкил қилган.

Чет эл валютасидаги жисмоний шахслар депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари 4,2 фоизни, юридик шахслариники эса 3,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Инфографика: Марказий банк

Теглар:

#кредит#депозит#Марказий_банк#статистика

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган