Тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган “InterpaySys” МЧЖ томонидан “Interpay” электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ҳамда “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.
“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари”га (рўйхат рақами 3231, 29.04.2020 й.) кўра, жорий йилнинг 3 август куни “Interpay” электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилди ва электрон пуллар чиқарилишига рухсат берилди.
Электрон пуллар чиқаришга рухсат берилган ташкилотлар сони 6 тага етди. Электрон пуллар тизими реестрининг тўлиқ рўйхати қуйидаги жадвалда келтирилган.
Манба: Марказий банк
Тасодифий хабарлар
Туркистонбанк Бошқарув раиси лавозимидан озод қилинди
Март ойида муаммоли кредитлар ҳажми 710 млрд сўмга камайди
Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда
Тижорат банкларига бизнесни молиялаштириш учун 300 млн. доллар ресурс ажратилади
Алоқабанк Кузатув кенгаши таркиби янгиланди