Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz
АТ "Алоқабанк" жорий йил якунига қадар "Тошкент" республика фонд биржаси орқали ўз акцияларининг 5 фоизини бирламчи оммавий жойлаштириш орқали сотишни режалаштирмоқда. Банкнинг IPO жараёнлари билан андеррайтер сифатида Portfolio Investments компанияси шуғулланади. Банкнинг тегишли тендер комиссияси қарори жорий йил 11 апрелда қабул қилинган.
Андеррайтер банк акциялар пакетини сотувга тайёрлаш ва жойлаштиришни ташкил қилиши, IPO ҳажми ва акцияларнинг таклиф нархи бўйича таклифлар тайёрлаши керак. Шунингдек ундан бизнес-режа тузиш, инвесторлар учун музокаралар ва тақдимотлар ўтказиш ва ҳоказолар талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15 августда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, "Алоқабанк" акциялари 2022-2023 йилда оммавий жойлаштириши режалаштирилган корхоналар рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, банк жорий йил 28 мартда қабул қилинган Президент қарорига кўра, “Халқ IPOси”га чиқарилиши режалаштирилган 40 та давлат компаниялари рўйхатига киритилган бўлиб, унга кўра банк акциялари пакетининг давлатга тегишли 2 фоизлик қисми аукцион орқали инвесторларга сотиш кўзда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБ билан 80 млн. долларлик шартнома имзолади
2021 йил 1-ярим йиллигида банкларнинг ипотека кредитлари ажратиш бўйича фаоллиги қандай бўлди?
Универсалбанк "Unired" иловасида носозлик туфайли, мижозларнинг карталаридан пул ечиб олинганини маълум қилди