Октябрь ойига қадар Ўзбекистонда "Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 2023 йилги давлат дастурига киритилган, ушбу ўзгаришга Газета.уз эътибор қаратган.
Ҳужжат лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутиши керак:
- банклардаги омонатларни кафолатлаш фондининг (Фонд) ташкилий тузилмасини ва ваколатларини белгилаш;
- кафолатланадиган омонатлар қамрови ва миқдорини белгилаш;
- барча банкларнинг Фондга аъзо бўлиши лозимлигини белгилаш;
- банкларни санациялашда Фонд маблағларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
- омонатларни Фонд томонидан тўлаб берилиши муносабати билан омонатчиларнинг банкдан устувор равишда талаб қилиш ҳуқуқини Фондга ўтказиш;
- Фондга тўлаб берилиши лозим бўлган маблағлардан тўланган бадалларни чегириш амалиётини бекор қилиш.
Дастурнинг мазкур банди ижроси Марказий банкка топширилган, уни бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров назорат қилади.
Ҳозирда 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун кучда ва у 16 та моддадан иборат. Фонд кузатув кенгаши Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Амалдаги тартибга кўра, фонднинг фаолияти банк лицензияси Марказий банк томонидан чақириб олинган тақдирда фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўланишини кафолатлашдан иборатдир. Фонд юридик шахс ҳисобланади ва банклар билан ёзма равишда тузиладиган битимлар асосида фаолият юритади.
Тасодифий хабарлар
Нақд пул муомаласи бўйича мутахассислар учун янги CashExpert.uz электрон тижорат портали очилди
Давр банк мобил иловаси орқали пул ўтказмалари учун комиссия олинмайди
ANORBANK ва "Kundalik" ҳамкорлик шартномасини имзолади