Фото: Spot
\n\n"TBC Bank" АТБнинг 12 июлдаги 42,24 млрд. сўмлик қўшимча оддий акциялар чиқариш тўғрисидаги қарори 30 июль куни давлат рўйхатидан ўтказилди. ;
\n\nҲар бир донаси номинал 1000 сўм қиймат билан чиқарилган акциялар ёпиқ обуна бўлиш йўли билан жойлаштирилган. Акцияларни сотиб олган ташкилот банкнинг ягона акциядори — "TBC Bank Group Plc" Британия ширкати ҳисобланади. Акциялар учун тўлов миллий валюта – сўмда, акциянинг номинал қийматидан паст бўлмаган бозор қийматида қилинади.
\n\nTBC Bank ўтган молия йилини зарар билан якунлаган рақамли банк саналади. Банкнинг бизнес моделида дастлабки йилларда фойда олиш кўзда тутилмаган. 2020 йил охирига кўра зарар миқдори 22,5 млрд. сўм бўлган бўлса, ;оператив маълумотларга кўра, 2021 йил 1-ярим йиллик якунларига кўра банкнинг зарари 42,0 млрд. сўмни ташкил қилган.
\n\n;
\n