Марказий банк 2023 йил I чорагида нақд пул муомаласи бўйича шарҳни тақдим қилди.
Регуляторга кўра, ҳисобот даврида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 140,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 37,0 фоизга ошган.
Умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2022 йил I чорагидаги 31,2 фоиздан 2023 йилнинг мос даврида 37,6 фоизга ўсиши кузатилган.
Тушумлар трлн сўмда кўрсатилган. Манба: Марказий банк
2023 йил январь-март ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 173,9 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 23,6 фоизга ошди.
Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2 фоизга ўсиб, 87,8 трлн. сўмни ташкил қилди.
Тушумлар трлн сўмда кўрсатилган. Манба: Марказий банк
2023 йилнинг I чорагида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2022 йил январь-март ойларига нисбатан 23,0 фоизга кўпайди ва 86,1 трлн. сўмни ташкил этди.
Тушумлар трлн сўмда кўрсатилган. Манба: Марказий банк
2023 йил январь-март ойларида банк карталарига кирим қилинган маблағлар (163,8 трлн. сўм) 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга ошди, ушбу даврда банк карталаридаги 39,6 трлн. сўм маблағлар нақдлаштириб олинди.
Тушумлар трлн сўмда кўрсатилган. Манба: Марказий банк
2023 йил январь-март ойларида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 2,2 трлн. сўмга камайиши кузатилди.
Тушумлар трлн сўмда кўрсатилган. Манба: Марказий банк
Тасодифий хабарлар
"Rent Agro" компанияси Ипак Йўли банкининг энг йирик акциядорига айланди
"Бизнесни ривожлантириш банки: IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
"МИР" карталарига профилактика ишлари сабабли вақтинча хизмат кўрсатилмайди — UZCARD