Фото: Facebook
Акциядорлик-тижорат "Халқ банки" Ўзбекистондаги китоб нашр қилиш ҳамда китоб савдоси бўйича йирик лойиҳалардан бири - "Asaxiy Books" лойиҳасини молиявий қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бу ҳақда лойиҳа асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм каналида ҳамда ижтимоий тармоқларнинг саҳифаларида, шунингдек Халқ банки матбуот котибининг телеграм каналида маълум қилинди.
Фируз Аллаев ушбу ҳамкорликни лойиҳа тарихидаги "бурилиш нуқтаси" деб атаган. Унинг айтишича, ҳомийлик доирасида лойиҳанинг навбатдаги чоп этиладиган 20 та китобига бевосита банк ҳомийлик қилади. Bankers.uz'га маълум бўлишича, китоблар турли хил йўналишларда чоп этилади ва ушбу китоблар рўйхатида футуролог-олим Брет Кингнинг бестселлери - "Банк 4.0" китоби ҳам бор.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк кузатув кенгаши таркибига яна иккита вазир ўринбосари киритилди
Fitch Ratings "Қишлоқ қурилиш банк" рейтингини барқарор деб баҳолади
Банк раҳбарлари Тошкент вилояти тадбиркорлари билан учрашди
Бухорода йўлтўсарлик қилган аёлларнинг 4 нафари маъмурий қамоқ билан жазоланиб, салкам 15 млн сўмдан жаримага тортилди
"Asia Alliance Bank"нинг асосий акциядори ўзгарди