Tenge Bank юридик шахслар учун банк филиалига ташриф буюрмасдан онлайн банк хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи Tenge Business мобил иловасини ишга туширди.
Илова корпоратив мижозлар, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда хусусий тадбиркорлар учун мўлжалланган.
Илова замонавий ва қулай интерфейсга эга. Кенг функционаллик туфайли мижозлар ўз ҳисобларини бошқариши, қолдиқлар, ҳисобварақдан кўчирмалар ва картотекалар ҳақидаги жорий маълумотларни олишлари мумкин.
Компания раҳбарлари ва бухгалтерлари бир нечта қадам орқали миллий ва хорижий валютада тўловларни амалга ошириши, хорижий валюталарни сотиб олиш ва сотиш, корпоратив карталарни очиш ва тўлдириш, омонатларни жойлаштириш, POS-терминалларни ўрнатиш учун ариза бериш ва банк белгилари билан тўлдирилган тўлов ҳужжатларини шакллантиришлари ва ҳамкорларга юборишлари мумкин.
30 июнга қадар бепул хизмат кўрсатиладиган иловани App Store ва Google Play'дан юклаб олинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тасодифий хабарлар
Июнь ойида муаммоли кредитлар 1,4 трлн. сўмга камайган
Ўзбекистонда “Банк ва молия соҳаси ходимлари куни”ни белгилаш таклиф қилинмоқда
Рауф Камилджанов Савдогарбанк акциялари назорат пакетини сотиб олди