Фото: ANORBANK
2023 йил 31 март куни ANORBANK ҳамда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Имзолаш маросимида банк бошқарув раиси Шерзод Акрамов, бошқарув раиси ўринбосари Элёр Наджимитдинов ҳамда Филиал директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Қаландар Абдураҳмонов иштирок этдилар.
Учрашув якунлари бўйича икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича имзоланган Меморандум доирасида томонлар бир нечта йўналишлар, хусусан, талабалар учун банк бўлинмаларида дипломолди амалиёти ва стажировкани ташкил этиш, ўзаро манфаатли соҳалар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш, банк мутахассислари ва ходимлари иштирокида талабалар учун меҳмон маърузалари ва маҳорат дарсларини, шунингдек, талабалар ўртасида форумлар, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, брифинглар, маслаҳатлашувларни ташкил этиш, лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга кўмаклашиш, ўзаро манфаатли соҳаларда хизматларнинг ҳар қандай турлари ва шаклларини ривожлантириш, талабалар учун таълим стипендиялари ва грант дастурлари танловини яратиш, ташкил этиш ва ўтказиш бўйича келишиб олдилар.
Фото: ANORBANK
Бундан ташқари, очиқ илмий-техникавий ахборот ва инновацион технологиялар билан алмашиш, “Problem-Based Learning” (“Муаммоларни ечишга асосланган таълим”) амалиётини биргаликда амалга ошириш, магистратура йўналишлари бўйича банк мутахассисларини ўқитиш, илмий даража олиш учун докторлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш учун мустақил талабгор сифатида банк мутахассисларини жалб этиш орқали илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳам ишлар ташкил этилиши белгиланди.
Тасодифий хабарлар
Самарқанд шаҳрида "Туронбанк-Интеллект" ўйинларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди
Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 4,6 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
Uzum Nasiya акциялари биржа листингга киритилди