2023 йилда Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 млн доллар, Асакабанкка 100 млн доллар маблағ жалб қилинади

28.03.2023 16:32

1 925

Президент Шавкат Мирзиёев 28 март куни Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 28 март куни Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Тақдимот жараёнида қайд этилишича, охирги уч йилда банкларнинг умумий кредитлари хажми 2 баравар, капитал ҳажми 1,6 бараварга ошган. Шунингдек, Венгрия, Қозоғистон, Грузия, Туркиянинг нуфузли банклари Ўзбекистонга кириб келди. Ипотекабанк ислоҳ қилингани натижасида унинг капиталига стратегик хорижий инвестор сармоя киритди.

Бу ишларни давом эттириб, Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанкка ҳам хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган. Шу мақсадда халқаро молия институтлари билан биргаликда бу банкларга 30 нафар малакали халқаро мутахассислар олиб келинди, дейилган хабарда.

2023 йил давомида Ўзсаноатқурилишбанк капиталига 125 миллион доллар, Асакабанкка 100 миллион доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилмоқда. Банкларнинг операцион фаолиятида замонавий дастурий IT маҳсулотлар ва 100 дан зиёд янги банк хизмат турлари жорий этилади.

Амалга ошириладиган ишлар натижасида 2027 йил натижалари бўйича Ўзсаноатқурилишбанк даромади 1,61 баравар, кредит потфели 1,74 бараварга, Асакабанкда депозитлар 1,71 баравар, банк активларининг хажми эса 1,72 бараварга ошиши кўзда тутилмоқда.

Тақдимотда мазкур жараёнга халқаро консультантларни таклиф этиш, уларнинг капиталини ошириш ва қўшимча инвестициялар жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Теглар:

#ўзсаноатқурилишбанк#асакабанк#тақдимот

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган