Февраль ойида муаммоли кредитлар ҳажми 140 млрд сўмга кўпайган

28.03.2023 06:19

1 081

Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йил февраль ойи якунига кўра, муаммоли кредитлар ҳажми 140 млрд сўмга кўпайган, уларнинг кредит портфелидаги улуши эса ўзгаришсиз қолган.

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил февраль ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 140 млрд сўмга кўпайган. Кредит портфели ҳажми 6,5 трлн сўмдан зиёдга кўпайгани ҳисобига портфелдаги муаммоли кредитлар улуши январь ойи якунидаги даража – 3,8 фоизда қолган. Хусусан, бу кўрсаткич давлат банкларида ҳам (4,2 фоиз), бошқа банкларда ҳам (2,0 фоиз) ўзгаришсиз қолган..

Муаммо кредитлар ҳажм жиҳатдан Ўзмиллийбанк (78 млрд сўм), Қишлоқ қурилиш банк (43 млрд сўм), Агробанк (28 млрд сўм), Турон банк (26 млрд сўм), Ипак Йўли банки (26 млрд сўм) ҳамда Зираат банк (22 млрд сўм)да сезиларли ўсган. Февраль ойи давомида Халқ банки, Асакабанк ҳамда Капиталбанк муаммоли кредитлар ҳажмини сезиларли камайтиришга эришганлар.

Кредит портфели ҳажми Ўзагроэкспортбанкда 600 млн сўм даражасигача камайгани натижасида, банкда муаммоли кредитлар ҳажми 5,5 млрд сўмга камайган.

Теглар:

#муаммоли_кредитлар#NPL

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган