Иқтисодчи Отабек Бакиров: Қассобдай эмас, жарроҳдай иш тутиш керак

otabek bakirov-gazeta.uz

Отабек Бакиров. Фото: Скриншот / Gazeta.uz

Иқтисодчи Отабек Бакиров сўнгги пайтларда банклар томонидан муаммоли кредитлар улушининг ортиб кетгани сабабли тижорий кредитлар бериш тўхтатилиши борасида ўз Телеграм каналида муносабат билдирди.

"Албатта кредит портфелини соғломлаштиришда кредитлар ажратишни тўхтатиб туриш воситасидан фойдаланмасликнинг иложи йўқ.

Лекин қандай қилиб? Чоралар манзилли, мақсадли ва аниқ мундарижали бўлиши керак!

Бугунги банкчиликда ойболта усулида кредитлашни тўхтатиш фақат зиёнли.

Энг аввало маҳсулотлар қирқимида энг муаммоли кредит маҳсулотларини аниқлаб олиш керак бўлади. Бугун бу давлат дастурлари доирасидаги кредитлар, хусусан, оилавий тадбиркорлик, ХУЖМШларга ажратилган кредитлар, микроқарзлар ва истеъмол кредитлар. Риск профилиги қараб турли банкларда уларнинг кетма-кетлиги турлича бўлиши мумкин.

Иккинчи эътиборли омил - бу ҳудудлар қирқими. Ўзбекистонда қайси вилоятда ҳокимлар муттаҳамлиги, бебош ва зараркунандалиги билан ном чиқарган бўлса, ўша вилоятларда муаммоли кредитлар улуши юқори.

Учинчиси - кредит ажратилган давр. Кузатувлар кўрсатаяптики, ўтган йили апрелдан буён ажратилган кредитлар таркибиди муаммоли кредитлар улуши юқорироқ. Рисклар жуда баланд. Чунки аҳолининг тўловга қобилияти пасаймоқда, кредит юки ошмоқда, бизнеснинг пул оқимларида тўлиқ тикланиш юз бергани йўқ. Илгари сўмнинг доимий қадрсизланиши ва долларнинг ошиб бориши, гаров мулклари нархларининг юқори суръатда кўтарилиши кредит мажбуриятларини қийматини тезроқ йўқотишига (обесценение) туртки бўларди. Ҳозир бундай эмас. 

Бошқача айтганда, шу учта омил синтези асосида ажратиб олинган аниқ кредит маҳсулотларини молиялаштиришни, лозим бўлса юқори риск профилли таркибий бўлинмалар қирқимида, охирги 1,5 йилда ажратилган кредитлар сифатини инобатга олган ҳолда тўхтатиш адекват натижаларни беради", — деб таъкидлаган мутахассис.

Мавзуга доир: Халқ банкида тижорат кредитларини бериш вақтинча тўхтатилади

Микрокредитбанкда ҳам тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилди

×