Шахмат олимпиадаси ғолиби Жаҳонгир Ваҳидов Туронбанк бренд-амбассадори бўлди

25.03.2023 06:21

1 326

Марказий Осиёда энг ёш халқаро гройсмейстер сифатида танилган, 44 – шахмат олимпиадаси ғолиби ва “Ўзбекистон ифтихори” медали соҳиби Жаҳонгир Ваҳидов “Туронбанк” АТБ брендининг расмий элчиси сифатида фаолият бошлади.

Фото: Туронбанк матбуот хизмати

Марказий Осиёда энг ёш халқаро гроссмейстер сифатида танилган, 44 – шахмат олимпиадаси ғолиби ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Жаҳонгир Ваҳидов “Туронбанк” АТБ брендининг расмий элчиси сифатида фаолият бошлади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таниқли ёш спортчи билан тузилган ҳамкорлик доирасида банк мамлакатимизда шахматнинг янада ривожланишига ҳисса қўшишга, ўз ўрнида Жаҳонгир Ваҳидов банк таклиф этаётган кенг турдаги хизматлар, ишлаб чиқилаётган янги маҳсулотларнинг оммалашишида кўмаклашишга келишиб олдилар.

Фото: Туронбанк матбуот хизмати

Хабарда Жаҳонгир Ваҳидов Туронбанк маркетинг стратегиясининг ажралмас қисмига айланиб, корпоратив имижнинг асосий қаҳрамони бўлиши айтилган.

Теглар:

#туронбанк#шахмат#бренд-амбассадор

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган