Фото: Авазбек Топилов / Bankers.uz
"Қишлоқ қурилиш банк" АТБнинг тўлиқ таъсисчилигида ташкил қилинган "Perfect Insurance" суғурта компаниясининг 100 фоизлик акциялар пакети жорий йил 17 март куни бўлиб ўтган биржа савдоларида 51 млрд 597 млн сўмга сотилди. Бу ҳақда Тошкент фонд биржаси эълон қилган маълумотларда айтилган. Суғурта компаниясига тегишли 7 млн дона акциялар номинал нархи 5 000 (беш минг) сўм бўлгани ҳолда, 7 371 (етти минг уч юз етмиш бир) сўмдан сотилган.
Компания сайтида келтирилган маълумотларга кўра, "Perfect Insurance" МЧЖ шаклида 2019 йил 29 майда АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" таъсислигида ташкил этилган бўлиб, ягона таъсисчиси қарорига асосан 2022 йил 11 февралдан мулкчилик шакли акциядорлик жамиятига ўзгартирилган. Ташкилот таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларида 14 та филиаллар ва 23 та суғурта марказлари ҳамда 20 дан ортиқ суғурта хизматларини кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Қишлоқ қурилиш банк суғурта ташкилотининг устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакети биржа савдоларига чиқарилаётганини эълон қилган. Банк ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168 сонли Қарорига асосан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Тасодифий хабарлар
Микрокредитбанк делегацияси Венгрияда бўлиб қайтди
Россия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга кўтарди
Халқ банки 5 та йўналиш бўйича кучли учликка кирди