Фото: Гарант банк
Жорий йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳрида «Гарант банк» АЖ Амалиёт бошқармаси янгиланган офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда банк раҳбарияти вакиллари, банк мижозлари, ходимлари ҳамда меҳмонлар иштирок этдилар.
Банк биносига кираверишда кутиш залига кўзингиз тушиши мумкин, у ерда мижозлар кутиб туришлари учун барча қулайликлар яратилган. Янгиланган замонавий турдаги жиҳозлар орқали мижознинг қулайлиги учун барча шароитлар яратилган. Чап томонда тўртта хизмат кўрсатиш дарчаси жойлашган бўлиб, у ерда пул ўтказмалари билан бир қаторда бошқа пулли хизматлар ҳам кўрсатилади. Ўнг томонда эса жисмоний шахслар учун хизматлар кўрсатилса, иккинчи қаватда юридик шахслар учун кенгайтирилган хизмат секциялари мавжуд.
Фото: Гарант банк
Амалиёт бошқармасининг расман очилиши муносабати билан бир нечта акциялар йўлга қўйилди. 23 мартдан 1 апрелгача Амалиёт Бошқармаси орқали хорижга барча пул ўтказмалар бепул, ҳамда бу ҳафта давомида қулай нархларда Микрозайм акцияси амал қилади.
Фото: Гарант банк
Бундан ташқари Банк ўндан ортиқ янги хизматларни намойишини ўтказди, уларнинг ичида жисмоний ҳамда юридик шахслар учун "Яшил энергия", "Бизнес-леди", "Стартап 2.0" ва "Стартап 3.0" кредитлари ва янгиланган дизайндаги HUMO ҳамда UzCard пластик карталари бор.
Фото: Bankers.uz
Тасодифий хабарлар
"Истеъмол кредити тўғрисида"ги Қонунга киритиладиган ўзгартиришлар парламентда муҳокама қилинмоқда
Наманганда 1,4 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинган
Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР рақам сўралмоқда
Банк ходимлари ва молиячилар Ўзбекистонда энг кўп маош олувчилар бўлиб қолмоқда
Бюджетга тўловлар ва коммунал тўловлар учун воситачилик ҳақи тўловчидан олинмаслиги белгиланмоқда - Президент қарори