Фото: Hayot Bank
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “HAYOT BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилгани маълум қилди. Ўтган йилнинг август ойи якунида Bankers.uz шу номдаги банк Марказий банкдан дастлабки рухсатнома олгани ҳақида хабар берганди. Банк таъсисчиси Ўзбекистондаги йирик тадбиркорлардан бири эканлиги, банк бошқарувида эса Ўзбекистондаги банкларда тажриба орттирган мутахассислар, шунингдек хорижий экспертлар ҳам бўлиши айтилмоқда.
Bankers.uz "Hayot Bank" АЖ раҳбарияти вакиллари билан боғланиб, банкинг режалари ҳақида сўради. Банк вакилларининг айтишича, банк анъаналар ва технологик тараққиёт уйғунлиги намунаси бўлишни мақсад қилган. Банк миссияси сифатида мижозларга халқимиз қадриятларига мос келадиган ноёб банк маҳсулотларини тақдим этиш эканлиги айтилди. Банк жисмоний шахслар ва корпоратив мижозларга 24/7 онлайн режимида қулай ва ҳамёнбоп молиявий хизматлар кўрсатиш орқали хизмат кўрсатади. Анъанавий ва оммабоп банк хизматларидан ташқари кэшбек ва бошқа кўплаб бонусларни ўз ичига олган дастурларни таклиф этиш режалаштирилган.
Лицензия олиш факти “Hayot Bank” жамоаси фаол иш бошлаганини англатади.
Тасодифий хабарлар
Микрокредитбанк делегацияси Венгрияда бўлиб қайтди
Трастбанкнинг Наманган филиали янги бинода иш бошлади
"Қандай қилиб арзон уй-жой олиш мумкин?" — Tenge Bank мутахассисларидан маслаҳат
Асакабанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди
Шавкат Мирзиёев хорижий банклардаги афғон активларини блокдан чиқаришни таклиф қилди