Агробанкнинг барча филиаллари биноларида қуёш панеллари ўрнатилди

Агробанкнинг барча филиаллари биноларида қуёш панеллари ўрнатилди

Фото: Bankers.uz

Инфратузилмалар тармоғи бўйича Ўзбекистондаги етакчи банкларидан бири бўлган "Агробанк" акциядорлик тижорат банки ҳам яшил иқтисодиётнинг ажралмас бўғини ҳисобланган муқобил ва қайта тикланувчи энергия тизимларини жорий қилишни бошлади.Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирга қадар банкнинг Ўзбекистоннинг турли нуқталарида жойлашган барча —168 та филиалларининг 40 минг кв. метрдан ортиқ том қисмларига қуёш панеллари ўрнатилди. Мазкур қуёш панеллари йилига 12,0 млн кВт электр энергияси ишлаб чиқаради, бу эса банкнинг қарийб 80 фоиз электр таъминотига бўлган талабини қондиради. Натижада, йилига 4,5 млрд. сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилади. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, дам олиш кунларида Агробанк филиалларида қуёш панеллари орқали тўпланган энергия 944 та хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжини қоплайди. Шу боис иш кунидан ташқари вақтларда ишлаб чиқарилган 3,4 млн. кВт электр қувватини аҳоли эҳтиёжи учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиш режалаштирилган.

×