Фотоскриншот: Youtube
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Пискент филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Kh.S.” ва “A-B.” МЧЖлар раҳбари Н.С. ва бошқалар ушбу банк филиали собиқ бошқарувчиси Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, бошқа банк филиалида гаровга қўйилган мулкларни қалбаки ҳужжатлар асосида такроран гаровга қўйиш орқали тадбиркорлик ва чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун жами 9 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, мазкур маблағларни “P.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 28, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасида конвертацияланадиган қарз битимлари имзоланди
ЕТТБ Ўзбекистоннинг 4 та банкига 210 млн. доллар кредит линияси ажратади
Агробанк 310 млрд. сўмлик депозит сертификатлари чиқарди
Ўзсаноатқурилишбанкка тегишли 14 та актив сотилади
Бугун "Ўзмиллийбанк" ташкил топганига 30 йил бўлди