Фото: Гарант банк
2023 йил 3 март куни "Карьера куни" тадбирлари доирасида "Гарант банк" АЖ ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида маълум қилинди.
Имзолаш маросимида банк бошқаруви раиси Аброр Мухамедханов ҳамда университет ректори Конгратбой Шарипов иштирок этдилар. Хабарда айтилишича, меморандумни имзолашдан мақсад, таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг самарали шаклларини ривожлантириш бўйича кенг имкониятлар ва лойиҳаларни яратиш бўйича қўшма дастурларни амалга оширишга қаратилган узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳисобланади. Шунингдек, томонлар банк соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашга ҳам келишиб олдилар.
Тасодифий хабарлар
Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди.
Олмалиқ шаҳрида фирма раҳбари 2,3 млрд. сўм кредитни талон-торож қилгани аниқланди
Наманган вилояти Микрокредитбанк амалиёт филиалига қилган мурожаатлари бўйича ўрганиш ўтказилди
Микрокредитбанк матбуот анжумани ўтказди
Туронбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилади