Фото: TBC Bank
TBC Bank яқин кунларда хорижий валютада онлайн омонат маҳсулотларини ҳам таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда жорий йил 2 март куни бўлиб ўтган \"пресс-бранч\"да банк бошқаруви раиси Спартак Тетрашвили маълум қилди. Унинг айтишича, TBC Bankнинг онлайн омонатлари асосан миллий валютада жамғарувчиларнинг хоҳишларига мос қилиб яратилган, бироқ сўнгги пайтлардаги ўрганишлар натижасида хорижий валютадаги онлайн омонатларга ҳам эҳтиёж баланд эканлигини кўрсатган.
Шунингдек, тадбирда банк Кузатув кенгаши раиси Ника Курдиани ҳамда бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ситора Туляганова ҳам иштирок этди ва тақдимот ўтказди.
Фото: TBC Bank
Маълум қилинишича, 2022 йил TBC Group соф фойда билан фаолият юритишни бошлаган. Банкнинг бизнес режасида соф фойда кўрсаткичини қайд этиш фаолиятнинг 3-йилида кўзда тутилган бўлса-да, жорий йил январь ойидан бошлаб банк ижобий молиявий натижа билан ишлашни бошлаган.
\"Paymeга келадиган бўлсак, у TBC Group экотизимининг ажралмас қисмидир ва у TBC Bank билан бирга мижозлар учун қулай хизматларни тақдим этишда давом этади. Биз компанияларни бирлаштирмоқчи эмасмиз, лекин уларнинг фойдаланувчиларини бирлаштирмоқчимиз. Ҳозирда компанияларнинг жами рўйхатдан ўтган фойдаланувчилари 10 миллиондан ошди.\" - Ника Курдиани, банк Кузатув кенгаши раиси.
Тадбирда тақдимоти амалга оширилган яна бир лойиҳа - банк хизматлари учун соддалаштирилган шартнома бўлди. Лойиҳанинг мақсади, шартномани ҳажман қисқартириш билан бир қаторда уни барча учун тушунарли қилиш бўлганлиги таъкидланди. Дизайн борасидаги жаҳон трендларини ҳамда Legal Design ҳуқуқлари ёрдамида ўқиб чиқиш учун 6 соат кетадиган 43 бетли шартнома ўқиб чиқиш учун 10 дақиқа кетадиган 5 бетли шартнома кўринишига олиб келинди.
\"Шартномларни соддалаштириш нафақат TBC Bank мижозларини ҳаётини осонлаштиради, балки ташкилот ишини янада шаффоф қилади, умумий шартлардан фойдаланиш саводхонлигини ва банкка содиқликни оширади ҳамда келгусида бошқа ҳужжатларни яратишда асос бўла олади. Умид қиламизки, ушбу лойиҳа ҳуқуқ соҳасида янгилик бўлиб хизмат қилади ва бошқа ташкилотлар учун намуна бўлиб хизмат қилади.\" - дейди Бошқарув Раисининг Биринчи ўринбосари Ситора Туляганова
Фото: TBC Bank