Фото: Авазбек Топилов / Bankers.uz
Президентнинг 2022 йил 23 декабрда имзоланган "2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига кўра, март ойи учун ҳам одатий ва қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
Хусусан, 8 март (чоршанба) – Хотин-қизлар байрами муносбати билан бир кун дам олиш куни белгиланган. Ушбу байрам бўйича президент фармонига ҳеч қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган.
21 март – "Наврўз" байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар, шу жумладан банк-молия соҳаси ходимлари кетма-кет беш кун дам олади. Бунда, март ойида беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда ўтказилади:
- 11 март (шанба)дан 20 март (душанба)га кўчирилади;
- 25 март (шанба)дан 22 март (чоршанба)га кўчирилади.
Шундай қилиб, ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар қуйидаги кунларда дам олади:
- 2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
- 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
- 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча (11 мартдан кўчирилган) дам олиш куни;
- 2023 йил 21 март (сешанба) - дам олиш куни;
- 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча (25 мартдан кўчирилган) дам олиш куни.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон банклари 2022 йилда қарийб 10 трлн. сўм соф фойда олди
Ўзмиллийбанк Бошқарув раисига россиялик мутахассис маслаҳатчи этиб тайинланди
Қишлоқ қурилиш банк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлаганини маълум қилди
Савдогарбанк ўз номини Гарант банкка ўзгартиради
Туронбанк 11 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда