Микрокредитбанкда ҳам тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилди

03.08.2021 12:41

1 736

“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани боис тижорат кредитлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилмоқда.

Микрокредитбанк Бош офиси биноси. Фото: Банк матбуот хизмати

“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани боис тижорат кредитлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилмоқда. Бу ҳақидаги эълон банк матбуот хизмати раҳбари Сарвар Очиловнинг телеграм каналида эълон қилинди. Хабарда яқин кунларда қайтган маблағлар ҳисобидан кредитларни бериш йўлга қўйилиши ҳақида айтилган.

Шунингдек, давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар учун имтиёзли кредитларга чекловлар йўқ эканлиги таъкидланган. Хусусан, бу йўналишдаги кредитлар муаммоли кредитлари кўп бўлмаган ва кредитлар ўз вақтида қайтаётган филиаллар томонидан ажратилиши эслатиб ўтилган.

"Кредит олган фуқаролардан имкон қадар кредит қарздорликларини ўз вақтида сўндиришларини сўраб қоламиз" дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил 1 июль ҳолатига Микрокредитбанк кредит портфелида муаммоли кредитлар улуши 6,2 фоизни ташкил қилган.

Аввалроқ АТ "Халқ банки"да ҳам тижорат кредитлари тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:

#кредитлар#тижорат#кредит#микрокредитбанк#муаммоли#акциядорлик

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган