Фермерлар мактабида интеллектуал ўйинлар бўлиб ўтди

23.02.2023 12:32

1 398

Агробанк ташаббуси билан ёшларга қишлоқ хўжалиги ва бизнесни юритиш бўйича энг сўнгги билимлар бериш, тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ҳамда малакали ёш фермерларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган "Фермерлар мактаби"нинг 9-мавсум тингловчилари ўртасида интеллектуал ўйинлар бўлиб ўтди.

Фото: Фермерлар мактаби

Агробанк ташаббуси билан ёшларга қиўлоқ хўжалиги ва бизнесни юритиш бўйича энг сўнгги билимлар бериш, тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ҳамда малакали ёш фермерларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган "Фермерлар мактаби" нинг 9-мавсум тингловчилари ўртасида интеллектуал ўйинлар бўлиб ўтди.

Ўйинда Фермерлар мактабнинг жами 150 га яқин тингловчилари қатнашди. Ўйин икки босқичда ташкил қилиниб, биринчиси ─ ҳудудий босқич бўлиб, ўйин Фермерлар мактаби ташкил этилган барча ҳудудларда бўлиб ўтди. Ҳудудий ўйинларда биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар финал ўйинига йўлланмани қўлга киритишди. Uzquiz интеллектуал ўйинларининг финал босқичи жорий йилнинг 22 феврал Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Финалда Самарқанд шаҳри "Фермерлар мактаби" тингловчилари ─ "Муваффақият" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Теглар:

#агробанк#Фермерлар_мактаби

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган