Термиз давлат университети талабаси фуқаронинг банк картасидан 75 млн сўм ўзлаштиргани айтилмоқда

22.02.2023 10:59

1 422

Термиз давлат университети 4-курс талабаси ўзи амалиёт ўтаган банкда фуқаронинг карта маълумотларини ўзлаштириб, 75,7 млн сўмни ечиб олганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Агар унинг айби тасдиқланса, 3−5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Фото: Хабар.уз

Жорий йилнинг 20 февраль куни Термиз давлат университетининг 4-курс талабаси амалиёт ўтаётган банкда мижознинг банк картасидан 75,7 млн сўм пул ечиб олгани айтилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги "Газета.uz"га маълумот берган.

Аниқланишича, 17 февраль куни Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро унинг банк картасидан 75,7 млн сўм ечиб олинганини айтиб, ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ушбу жиноятни 1997 йилда туғилган 4-курс талабаси содир этган бўлиши мумкин. У банк филиалларидан бирида амалиёт ўтаётган вақтида режа тузиб, банк тизими орқали нотаниш шахс номидаги картани фаоллаштиргани гумон қилинмоқда. Кейинчалик пулларни турли банкоматлар орқали нақдлаштириб олгани айтилган.

Ҳозирда 26 ёшли фуқарога Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Агар унинг айби тасдиқланса, фуқаро БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима тўлаши ёки 3−5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Теглар:

#фирибгар#термиз#киберфирибгарлик

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган