Фото: kun.uz
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида масъулияти чекланган жамият раҳбари ушбу фирмага ажратилган йирик миқдордаги кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Айтилишича, “L.N.” МЧЖ раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилган Департамент хабарида.
Тасодифий хабарлар
Мамаризо Нурмуратов: "Нархлар ва молиявий тизим барқарорлиги – устувор вазифамиз"
Йил якунида олтин-валюта захиралари 2,3 млрд. долларга кўпайди
Тошкентда имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
Марказий банк бош биноси томини қуёш панеллари билан қоплашни режалаштирмоқда
S&P Ўзбекистон банк секторининг юқори даражада рентабеллигини прогноз қилмоқда