Фото: Ориент Финанс банк
"Ориент Финанс" хусусий акциядорлик тижорат банки акциядорлари таркибида ўзгаришлар содир бўлди. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълумотлар қолдирилган.
Хусусан, жорий йил 15 февралда фонд биржасида банк акциялари билан бўлиб ўтган 6 та олди-сотди битимларидан сўнг, банкнинг йирик акциядорларидан бири - бизнесмен Сакен Полатовнинг банкдаги улуши 22,5 фоиздан 34,6 фоизга (382,6 млрд. сўм) етган. Маълумот тариқасида, Сакен Полатов (1975 йил туғилган) ўзбекистонлик йирик тадбиркорлардан бири бўлиб, "Orient Group" компанияси асосчиси, банк кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади. С.Полатов шунингдек, Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти ҳисобланади.
Фото: 24.kg
Бундан ташқари, жисмоний шахс Ситора Ахмеджанова банк устав капиталининг 17,9 фоизига (198,4 млрд. сўм) эгалик қила бошлаганлиги маълум қилинган. Очиқ маълумотларга кўра, С.Ахмеджанова, шунингдек, 4,7 млрд. устав фондига эга бўлган "GARANT INVESTMENTS" МЧЖнинг директори ҳисобланади.
Банкнинг яна бир йирик акциядори, "Orient Group" компаниясининг яна бир ҳамасосчиси, шу кунга қадар банкнинг 22,5 фоиз улушга эгалик қилиб келган Пайзуллажон Мирзаев банкнинг аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилган. Катта эҳтимол П.Мирзаевга тегишли улуш (ёки унинг катта қисми) С.Полатов ва С.Ахмеджановага ўтган бўлиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
"InfinBANK" виртуал Visa карталарини чиқаришни бошлади
Агробанк "Smart office"ни тақдим қилди
Ипотека банкнинг OTP-Bank'га сотилиши унинг халқаро рейтингига таъсир кўрсатмайди — Fitch Ratings