Наманганда мижозларнинг пластик картасидан 440 млн сўм ечиб олган ходим қўлга олинди

16.02.2023 11:49

1 339

Наманганда мижозларнинг пластик карталаридан 440 млн сўм ечиб олган банк ходими қўлга олинди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Daryo.uz

Наманган вилоятида банк ходими мижозларнинг пластик карталаридан 440 миллион сўм ечиб олган. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Чуст тумани “Кўктош” маҳалласида яшовчи аёл туман ички ишлар идорасига мурожаат қилиб, банк пластик картасидан 9 млн 785 минг сўм номаълум шахс томонидан ечиб олинганини билдирган ва пулларини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Наманган вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва Чуст туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманидаги банк филиалининг бош менежери лавозимида ишловчи шахс содир этганлиги аниқланди. У рухсатсиз компьютер тизимига кириб, мазкур банкнинг Чуст филиали ходимидан мижозларнинг пуллари сақланадиган паролларни билиб олган. Шундан сўнг мижозларнинг пластик карта кабинетларига кириб, 22 нафар фуқаронинг жами 440 млн сўмини ечиб олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ҳозирда мазкур шахс ушланган ва ундан айбини тасдиқловчи далилий ашёлар, жумладан, мобил телефон ва банк транзакциялари олинган. Банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк маълумотларига кўра, Чуст ва Янгиқўрғон туманларининг ҳар бирида АТ "Халқ банки" ва "Агробанк" АТБларнинг филиаллари мавжуд.

Теглар:

#наманган#кибержиноят#жиноят

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган