Фото: Bankers.uz
МKBank ("Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки) Ички аудит департаменти директори – Бош аудитор лавозимига танлов эълон қилмоқда. Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
- олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши; банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан, номзод тавсия этилаётган ташкилий тузилмада камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;
- жамоавий равишда таваккалчиликларни бошқариш, пруденциал нормативлар (шу жумладан, капитал монандлиги ва ликвидлилик кўрсаткичлари), корпоратив бошқарув, комплаэнс-назорат ва молия-иқтисод масалаларини текшира олиш ва уларни таҳлил қилиб бориш учун билим ва кўникмага эга бўлиши;
- банк соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ва Марказий банк норматив ҳужжатларини билиши;
- бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига доир қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро стандартлар ҳамда аудитнинг халқаро стандартлари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
Шунингдек, номзод ташқи аудитор сифатида иш тажрибасига ёки “Сертификатланган ички аудитор (CIA)”, “Сертификатланган молиявий таҳлилчи (CFA)”, халқаро сертификатларига, халқаро бухгалтерлар сертификатларига (“Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)”, “Сертификатланган дипломли бухгалтер (ACCA ва ACA)”, “Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (CPA)” ёки “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipFR)”) ва (ёки) таваккалчиликни бошқаришга оид халқаро сертификатларига (“Сертификатланган риск менежери (CRM)” ёки "Молиявий риск менежер (FRM)”) эга бўлиши қўллаб-қувватланади.
*Танловда иштирок этиш учун 2023 йил 5 мартга қадар hr@mikrokreditbank.uz электрон почта манзилига "Аудит" белгиси билан маълумотнома юбориши сўралган.
Тасодифий хабарлар
"APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси кимлиги маълум бўлди
2023 йилда муаммоли кредитлар 2,6 трлн сўмга кўпайган
"Янги Ўзбекистон" ва "Наврўз" мавзуларига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилмоқда