Халқ банкида тижорат кредитларини бериш вақтинча тўхтатилади

xalqbanki
Фото:effect.uz

Халқ банкининг расмий каналида хабар берилишича, АТ Халқ банкида муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани сабабли, тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилади. Аммо яқин кунларда қайтган маблағлар ҳисобидан ушбу кредитларни бериш йўлга қўйилади.

Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар эса берилмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу йўналишдаги кредитлар муаммоли кредитлари кўп бўлмаган ва кредитлар ўз вақтида қайтаётган филиалларда қайтган маблағлар ҳисобидан берилади.

Шуни алоҳида қайд қилиш жоизки, Марказий банк маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июл ҳолатига кўра, Халқ банки кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улуши 15%га етган. Бу ўтган ойга нисбатан 9% кўпроқ ҳамда давлат улушига эга бўлган банклар орасида «Ўзагроэкспортбанк» дан кейинги иккинчи кўрсаткич ҳисобланади.

×