Тошкент шаҳар Яккасарой туманида “V.W.” МЧЖга юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун ажратилган кредитнинг 1,4 млрд. сўм қисми “G.L.” МЧЖга ўтказиб олиб талон-торож қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, “V.W.” ва “G.L.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банкидан “V.W.” МЧЖга 165 000 доллар кредит ажратишга эришган ва ушбу маблағнинг 1,4 млрд. сўмини талон-торож қилган.
Шунингдек, Чилонзор туманида “S.P.” МЧЖ масъул шахслари табиий тошларни майдалаш ва бетон қориш ускунасини харид қилиш учун тижорат банки филиалидан 280 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олишга эришиб, кейинчалик гаровга қўйилган ушбу ускуналарни сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Uzcard ислом банкчилиги бўйича конференция ўтказмоқда
Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Азия Альянс банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди
Август ойида пул массаси 9,1 трлн. сўмга кўпайган
"Ипак Йўли" банки Халқаро молия корпорацияси томонидан тақдирланди
Россия Марказий банки урушга сафарбар қилинган қарздорлар учун кредит таътиллари беришни тавсия қилди