Алоқабанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари тайинланди

02.02.2023 07:50

3 822

Timer  png5 дақиқада ўқилади
2017 йилдан Маданият вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Умиджон Қўқонбоев Алоқабанк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Фото: madaniyat.uz

АТ \"Алоқабанк\" Кузатув кенгашининг жорий йил 31 январдаги қарори билан Умиджон Абдураҳимович Қўқонбоев банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, банк бошқаруви аъзоси этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган. У.Қўқонбоев 2017 йилдан шу кунга қадар Маданият вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган, айнан 31 январь куни унинг \"бошқа ишга ўтиши муносабати билан\" лавозимидан озод этилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Умиджон Қўқонбоев 1979 йил Фарғона вилояти, Данғара туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабини маркетинг, бизнес бошқаруви мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида 1999-2017 йилларда АТ \"Алоқабанк\" тизимида турли лавозимларда, шу жумладан, 2010-2016 йилларда банк бошқаруви раиси ўринбосари, 2016-2017 йилларда банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра, У.Қўқонбоев Марказий банк розилиги олингандан сўнг расман лавозим мажбуриятларини бажаришга киришиши мумкин.

Теглар:

#алоқабанк#тайинлов

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган