Фото: post-gazette.com
"Агробанк" АТБ АҚШнинг энг йирик банкларидан бири, "дунёнинг глобал аҳамиятли банклари" қаторига кирувчи - The Bank of New York Mellon`да ўзининг вакиллик ҳисобварағини очди. Бу ҳақда Банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Хабарда айтилишича, мижозларга ижобий шароитлар яратиш ва юқори сифатли хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, 2023 йил 31 январда "Агробанк" АТБ АҚШнинг энг йирик банкларидан бири — The Bank of New York Mellon (BNY Мellon) билан АҚШ долларида ҳисобварақ очиш билан вакиллик муносабатларини ўрнатди.
BNY Mellon банкида вакиллик ҳисобварағининг очилиши тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларни амалга ошириш, халқаро пул ўтказмалари хизматларини ривожлантириш ҳамда жаҳон молия бозорида банкнинг мақомини мустаҳкамлашга йўналтирилган.
Маълумот учун, The Bank of New York Mellon (ўқилиши: Бэнк оф Нью Йорк Меллон) — америка холдинг компанияси бўлиб, 2007 йилда The Bank of New York и Mellon Financial Corporation'ларнинг бирлашувидан ташкил топган. The Bank of New York 1784 йилда ташкил этилган ва АҚШда очилган биринчи банклардан бири, шунингдек, 40 дан ортиқ мамлакатларда ваколатхоналари билан дунёдаги энг қадимги 20 банкдан бири ҳисобланади. Бугунги кунда банк активлари бўйича дунёдаги энг йирик инвестиция компанияларидан бири ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Сардор Умрзоқов: «Валютадаги кредитларни фақат экспорт қилувчи тадбиркорларга беришимиз керак»
Чирчиқда қалбаки ҳужжатлар орқали банкдан 4 млрд. сўм кредит олган фирибгар аниқланди
Фото: Кобулда "Толибон" даврида биринчи марта валюта айирбошлаш бозори ишга тушди